Get Mystery Box with random crypto!

Нима учун BYD'нинг экспорт қилинадиган электромобиллари Хитойд | Нигоҳ

Нима учун BYD'нинг экспорт қилинадиган электромобиллари Хитойдагидан икки баравар қимматроқ сотилмоқда?

Reuters маълумотларига кўра, BYD яқинда экспорт нархларини кескин оширган. Баъзи хорижий мамлакатларда компания ўз маҳсулотларини Хитойдагидан икки баравар, баъзан эса деярли уч баравар қимматга сотмоқда.

Етакчи бешта экспорт бозорлари (Германия, Бразилия, Исроил, Австралия ва Таиланд) таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, BYD Atto 3 нархи Хитойга қараганда 81 фоиздан 174 фоизгача юқори. Dolphin нархи 39 фоиздан 178 фоизгача, Seal нархи эса 30 фоиздан 136 фоизгача юқорироқ.

Мисол учун, Хитойда BYD Atto 3'нинг ўрта даражадаги версияси $19 283 га сотилмоқда, Германияда эса бу модель $42 789 туради. Бироқ, бу нарх Германия бозоридаги таққосланадиган электромобиллар билан ҳали ҳам рақобатбардошдир.

Reuters қайд этишича, BYD катта даромад олишни мақсад қилган, чунки Хитойда кучли рақобат шароитида бунга эриша олмаяпти. Шундай қилиб, компания Хитойдан ташқарида хорижий рақобатчиларнинг позицияларини синдириш ўрнига нархларни сезиларли даражада оширди.

Telegram | YouTube