Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистондан афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами е | Нигоҳ

Ўзбекистондан афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди

Президент топшириғига асосан, афғон халқига 169 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди.

Инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг 80 дона консерваланган гўшт маҳсулотлари, 22 тонна макарон, 24 тонна шакар ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган лапша ўрин олган.

Тадбирда сўз олган Балх вилояти расмийлари Ўзбекистон президенти ва халқига оғир пайтда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдиришди. Биродар икки халққа фаровонлик тилаб дуолар қилинди.

Telegram | YouTube