Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ватандошларни огоҳлик | Нигоҳ

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ватандошларни огоҳликка чақирмоқда

Сўнгги вақтларда Қозоғистонга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништираётган фирибларга маълум бир пул эвазига ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаролик паспортларини бериш ҳолатлари кузатилмоқда.

Элчихона бундай инсонларнинг гапига ишонмасликка ва фуқароларимиздан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бегоналарга бермаслик, ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномаларни олиш мақсадида фуқаронинг шахсан ўзи аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат этиши зарурлигини эслатмоқда.

Telegram | YouTube