Get Mystery Box with random crypto!

Аввал ҳаваскор боксда порлаган йигитларимиз профессионал боксд | Нигоҳ

Аввал ҳаваскор боксда порлаган йигитларимиз профессионал боксда ҳам муваффақиятли юришларини давом эттирмоқда.

Бектемир Мелиқўзиев (14-1, 10 КО) Нью-Йоркда франциялик енгилмас Пьер Юбер Дибомбе (22-0-1, 12 КО) устидан ғалаба қозонди. Ҳар икки боксчининг қоши тўқнашув натижасида ёрилгани боис, ғолиб номи етти раунд натижаларига кўра очколар бўйича аниқланди.

Шу тариқа, Мелиқўзиев иккинчи ўрта вазн тоифасида ўзига тегишли WBA Inter-Continental камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Шунингдек, яқин кунларда Мадримов - Кроуфорд жанги эълон қилиниши кутилмоқда. Вазн тоифасидан қатъи назар P4P рейтинги пешқадами, мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд (40-0, 31 КО) ҳамюртимиз Исроил Мадримовга (10-0-1, 7 КО) тегишли WBA камарини кўзламоқда. Ушбу жанг 3 август куни Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилиши мумкин.

Telegram | YouTube