Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул | Нигоҳ

Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.

Президент кеча Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида тарихий шартнома имзоланганини таъкидлади. Шу маънода, олий даражада эришилган барча келишувлар икки мамлакат ҳукуматлари томонидан сўзсиз амалга оширилиши муҳим экани қайд этилди.

Шу мақсадда қўшма “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва бош вазирларнинг учрашувларини тизимли равишда ташкил этиб бориш зарур.

Товар айирбошлашни ошириш, чегараолди савдони ва савдо инфратузилмасини ривожлантириш, автомобилсозлик, энергетика, электротехника, қазиб чиқариш, тўқимачилик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда саноат кооперациясини чуқурлаштириш устувор вазифалар сифатида кўрсатиб ўтилди.

Telegram | YouTube