Get Mystery Box with random crypto!

Бир нечта вилоятларнинг солиқ бошқармалари раҳбарлари ўзгарди | Нигоҳ

Бир нечта вилоятларнинг солиқ бошқармалари раҳбарлари ўзгарди

Шухратали Имомов Наманган вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар у Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сирожиддин Эшматов Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Элёр Толлиев Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача у Ургут тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | YouTube