Get Mystery Box with random crypto!

​​Ўзбекистон пойтахтидаги ажойиб кўча таомлари ва ер ости санъ | Нигоҳ

​​Ўзбекистон пойтахтидаги ажойиб кўча таомлари ва ер ости санъати – CNN Travel Тошкент ҳақида

CNN Travelнинг таъкидлашича, иқтисодиёти тобора диверсификацияланган Ўзбекистон сўнгги бир неча йил ичида туб ўзгаришларни бошидан кечирмоқда. Бунинг замирида Ғарб сайёҳларининг яна бир машҳур манзилига айланиши мумкин бўлган Тошкент ётади.

CNN ўз ўқувчиларига “Чорсу” озиқ-овқат бозори ва Ош марказига ташриф буюришни маслаҳат беради – бу ерда сайёҳлар нафақат мамлакатдаги энг машҳур, катта қозонда пиширилган таомни татиб кўришлари, балки аутентик фотосуратларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

Санъат галереяси сифатида қараладиган пойтахт метросига алоҳида эътибор қаратилмоқда: "Санъат асарлари, фрескалар ва мозаикалар мамлакат маданияти ва унинг таниқли намояндаларини улуғлайди".

Тошкент сайр қилиш учун ҳам жуда мос жой – “янги савдо марказлари ва кўп қаватли уйлар орасида бир пайтлар шаҳар қандай бўлганини эслатиб турувчи масжид ва мадрасаларни ҳамма жойда кўриш мумкин”.

Таъкидланишича, анъанавий ва замонавийлик элементларини ўзида мужассам этган Тошкент бутунлай янги сайёҳлар гуруҳи учун очилмоқда. Пойтахт янги нарсаларни ҳис этиш истагида бўлган сайёҳларга ташриф учун зарур бўлган янги маскан бўлиши мумкин.

@nigoh_01