Get Mystery Box with random crypto!

Зироат Мирзиёева ва Корея Республикасининг биринчи хоними Ким | Нигоҳ

Зироат Мирзиёева ва Корея Республикасининг биринчи хоними Ким Чен Сук Сеулдаги Миллий реабилитация марказига ташриф буюрдилар.

Марказ ногиронлиги бўлган шахслар саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг жамиятга қўшилишига реабилитация, тадқиқот ва таълим йўли билан ёрдам беради.

Меҳмонлар марказнинг илғор тажрибаси билан танишдилар. Инновацион технологиялар, лаборатория фаолияти, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун замонавий ёрдамчи воситаларни ишлаб чиқариш жараёни намойиш этилди.

"Бу борадаги халқаро тажриба биз учун жуда фойдалидир. Бундай ҳамкорлик келажакда жамиятда инклюзияга эришиш йўлидаги режаларимизда муҳим аҳамиятга эга" — дейилади хабарда.

@nigoh_01