Get Mystery Box with random crypto!

Ўхшамас Уч ўртоқ бор эди. Ногаҳон улардан иккиси арзимас б | NIDOTOUR

Ўхшамас

Уч ўртоқ бор эди. Ногаҳон улардан иккиси арзимас бир масала хусусида тортишиб қолди ва биринчи ўртоқ иккинчисини жуда қаттиқ ҳақоратлади. Орадан икки кун ўтгач, ҳақоратланган киши ўзини ҳақоратлаган дўстиникига бориб, ўзаро муносабатларни қайта тиклашга мувофақ бўлди. Буни кўриб турган учинчи ўртоқ:

- Нега сен у билан ярашдинг, ахир, у сени кўпроқ хафа қилди-ку. У сенинг ўрнингда бўлганида бормасди, мен ҳам бундай йўл тутмаган бўлар эдим, - дея дашном берди. Шунда у жилмайиб, деди:

- Тўғри айтаяпсан, лекин ҳамма гап шундаки, мен сен эмасман, худди сен у бўлмаганинг каби...

“Уммондан дурлар” китобидан.

"Nido Tour" - Сакинат истаган қалблар учун!

Telegram Instagram Facebook