Дуонинг маъноси: "Сени мубтало қилган нарсасидан менга офият берган ва мени Ўзи ҳалқ қилганларнинг кўпидан афзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин".
Абу Ҳурайра родияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "Ким балога учраган кишини кўрганда: "Алҳамду лиллаҳиллазии ъаафаании миммабталаака ва фаддолании ъалаа касийрим мимман холақо тафдийлан" деса, унга ўша бало етмайди". (Термизий ғариб санад ила ривоят қилган)