Get Mystery Box with random crypto!

Комментларда кўп сўралади ишга кириш учун қандай саволлар туша | Neft va Gaz Ishi

Комментларда кўп сўралади ишга кириш учун қандай саволлар тушади деб. Умуман сиз қаерга, ким бўлиб ишга киришиздан қатъий назар мутахассислигингиз бўйича яхши кадр бўлсангиз қайси савол тушиши сизга фарқсиз бўлади. Кейин бир нарсани билиб қўйганингиз яхши, масалан сиз ТМЖни тугатиб ишга киришда технология йўналишини танлаган бўлсангиз сизга фақат ТМЖни саволлари тушади дегани эмас, бошқа саволлар ҳам берилиши табиий ҳол, масалан, кимё-технология, механика... ва ҳоказо. Албатта сизнинг физика-математикадан ҳам билимингиз синовдан ўтказилади. Тил билиш устуворлик беради ёки бу талаб бўлиши мумкин. Айтмоқчиманки, 10-15 та саволни кўрсатиб ишга киришда фақатгина шу саволлар тушади деб ҳеч ким айта олмайди. Ишга фақат пул билан кириш мумкин дейдиганлар ўйламайдимикин, ўқисам, билимим бўлса, тил билсам бемалол исталган жойга ишга киришим мумкин-ку деб. Ҳа, майли, у бошқа мавзу. Юқорида сизга баъзи йўналиш бўйича умумий саволлар тақдим этилди (бу саволлар олдин ҳам каналга бир неча марта ташланган). Айнан шу саволлар тушади дегани эмас, лекин бу саволларни жавобини билишингиз керак. Хуллас, ўқинг билим олинг, Чехов айтганидек, инсоннинг истиқболи ҳам, бахти ҳам билимда.

Саволларни дўстларизга юбориб, ишга киришда шу саволлар тушар экан демасдан биринчи шу постни ўзини ўқиб чиқинг. Раҳмат.

Саволлар бу ердан бошлаб.

Жавобларни китоблардан топасиз, бу ердаги Кутубхонадан баъзи керакли китобларни топишингиз мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz