Get Mystery Box with random crypto!

​​Ҳурматли Акбар Алишерович! Сизни ва Бухоро нефтни қайта ишл | Neft va Gaz Ishi

​​Ҳурматли Акбар Алишерович!

Сизни ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг катта, иқтидорли, меҳнаткаш ва профессионал жамоасини ташкил этилганининг 25 йиллиги билан табриклашга ижозат бергайсиз.

Бундан роппа-роса 25 йил аввал фойдаланишга топширилган ноёб корхона – Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мустақил Ўзбекистон учун катта воқеа бўлди ва шу кунга қадар биз учун алоҳида қувонч ва фахр туйғулари тўлдиради.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ўша даврда мамлакатимиз нефт ва газ саноати учун энг замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, замонавий нефтни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш учун замин яратди, ва унинг асосида нафақат Республикада, балки бутун минтақада янги ишлаб чиқариш тармоқлари, шунингдек, профессионал мутахассисларнинг янги авлоди пайдо бўлиши ва ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи республиканинг саноат қудратини ривожлантириш ва янги босқичга кўтаришга кучли туртки берди, шунингдек, Ўзбекистоннинг энергетика мустақиллигини мустаҳкамлашда ҳам стратегик аҳамиятга эга корхонадир.

Биз Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг шаклланиш ва ривожланиш суръатларини, шунингдек, эришган ва эришишни давом этаётган улкан муваффақиятларни катта илҳом билан кузатяпмиз.

Uzbekistan GTLнинг юзлаб муҳандис ва мутахассислари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ўз устозларини топиб, бебаҳо тажриба ва билимга эга бўлиб, Бухоро НҚИЗ ўзига хос касбий “алма матер”га айланган.

Сизга барча режаларингизни амалга ошириш, дадил, инновацион ғояларни рўёбга чиқариш, фаровонлик ва келгуси фаолиятингизда катта муваффақиятлар тилаб қоламан.

Ҳурмат билан
ва Uzbekistan GTL жамоаси номидан,
Фахритдин Абдурасулов

“Uzbekistan GTL” МЧЖ
Бош директори

@uzbgtl

uzgtl.com | YouTube | LinkedIn | Telegram