Get Mystery Box with random crypto!

Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар ҳақида янги маълум | NeytralUz

Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар ҳақида янги маълумотлар эълон қилинди

Айтилишича, 1 июль куни намойишчилар 10 мингдан ортиқ оломондан фойдаланиб, Жўқорғи Кенгес раиси М.Камаловнинг хизмат автомашинасининг том қисмига Д.Тажимуратовни чиқариб, унга тўн кийдириб, уни Қорақалпоғистоннинг янги раҳбари деб эълон қилмоқчи бўлишган.

Шунингдек, юқоридаги видеолардан ҳам кўриниб турибдики, намойишчилар орасида махсус тайёрланган гуруҳлар ҳам бўлиб, улар тартибли ва олдиндан режа қилинган ҳаракатларни амалга оширишган. Машина балонлари, тинч аҳолига тегишли транспорт воситалари ва шох-шаббаларни ёқиб, йўлларда турли баррикадалар ҳосил қилишган, Жўқорғи Кенгес биноси олдида оломон тўпланган пайтда ўзидан оқ тутун чиқарувчи гранаталарни ишлатишган. Ҳарбийларга бир қанча ҳужумлар уюштирилган ва уларнинг қурол-яроғларини тортиб олишга ҳаракат қилинган.

@Neytraluzb каналига уланинг!