Get Mystery Box with random crypto!

​ Мия ярим шарларимизни қандай ривожлантирсак бўлади? ⠀ Биз х | Neuron Gulistan

Мия ярим шарларимизни қандай ривожлантирсак бўлади?

Биз хотирамизни, диққатимизни, интеллектимизни, танамизни ривожлантиришга уринамиз. Аммо нима учундир кўпчилик миянинг ўзига эътибор қилмайди? Ваҳоланки, кўп ҳолларда ривожланишнинг барчаси шу мияга боғлиқ.

Мия икки қисмдан ташкил топган: чап ва ўнг.
Улар турли вазифаларни бажаришади. Шу билан биргаликда кимнингдир чап ярим шари, кимнингдир эса ўнг ярим шари, бахтли кишиларнинг эса иккала ярим шарлари фаол ишлайди. Албатта, ўз бойлигини охиригача ишлатадиганлар доим ғолиб бўлишади.
Чап ярим шар мантиқий фаолиятда ўнг мия ярим шар эса янги ғоялар яратишда ишлайди.
Бироқ, чап мия ярим шари яхши ривожланган математик ҳеч нима ўйлаб тополмаслиги мумкин. Бунга унинг ўнг ярим шари фаол эмаслиги сабаб. Ёки ўнг мия ярим шари ривожланган бошқа биров зўр ғоялар ўйлаб топиб уни мантиқий ечимини тополмаслиги ҳам мумкин. Чунки, унинг чап мия шари фаол эмас. Бундай инсонлар учраб турадилар. Уларга бир нарса: мия ярим шарларини уйғунлик ҳолатида ишлашини яхшилаш етишмайди.
Бу учун психофизиологлар аллақачон мия ярим шарларини ривожлантиришнинг машқлар тизимини ишлаб чиқишган. Бу борада мусиқачилар яхшироқдирлар.
Масалан, пианиночилар. Уларни ёшликдан уйғунликда ўстиришади. Чунки, мияни ривожлантиришнинг энг яхши воситаси бу қўллардир. Икки қўлни ишлатиб иккала мия ярим шарни ривожлантириш ва уларни фаол ишлашини таъминлаш мумкин.
Қизиқ факт.
Геймерларнинг интеллект даражаси олимларникидан юқори бўлиши аниқланган. Бунга сабаб юқорида айтганимиздек, улар компьютер ўйинларини ўйнашда иккала қўлини ишлатишади. Бу уларга иккала мия ярим шарлари уйғунликда ишлашига олиб келади.