Get Mystery Box with random crypto!

ОТМни грантга тамомлаган шахсларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбури | NeoPLAZMA_EDUCATION

ОТМни грантга тамомлаган шахсларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор бўлдими?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.06.2005 йилдаги ПҚ-92-сон
Қарори билан 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб барча таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари битирувчиларини мажбурий тартибда камида уч йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимлаш амалиётини жорий этилган эди.

Лекин мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 15-июндаги ПҚ-279-сон қарорига 3-иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари рўйхатига мувофиқ ўз кучини йўқотган.

Демак, эндиликда ОТМларни давлат гранти асосида тамомлаган шахсларнинг дипломни олиш учун 3 йил ишлаб бериш мажбурияти ҳам бекор бўлди.

Мазкур қарор (ПҚ – 279-сон) ОТМларни 2022-2023 йилдан бошлаб тамомлаган талабаларга татбиқ этилади. Шундай экан, бу йил ОТМни давлат гранти асосида тамомлаганлар дипломларини ишлаб бериш мажбуриятисиз олишлари мумкин.

@magistrlarofficial