Get Mystery Box with random crypto!

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Ташқи м | Germaniya Nemis_tili

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва "Duvenbeck Kraftverkehr" ташкилоти фуқароларни дуал тизимида (ўқиш ва ишлаш) йирик юк машинаси ҳайдовчи ("СЕ" ҳайдовчилик гувоҳномаси) йўналиши учун 2023 йилда бошланадиган тайёрлаш курсига таклиф қилади.

Лойиҳанинг афзалликлари:
– ойлик стипендия - 810 € дан бошлаб;
–"Ausbildung"дан сўнг уч йиллик меҳнат шартномаси;
– Ўзбекистондан Германияга бориш харажатлари иш берувчи ҳисобидан;
– кейинчалик оилавий кўчиб бориш учун кўмаклашилади.

Номзодларга талаблар:

1.
Ёш чегараси - 27 ёш;
2. Немис тилида мулоқот қила олиш (Гёте институтининг В1 сертификати);
3. Ўрта махсус таълимни тугатганлик тўғрисидаги ҳужжат.

Номзодлардан қуйидаги ҳужжатларни юклаган ҳолда рўйхатдан ўтиш сўралади:

1. Хорижга чиқиш паспорти (pdf шаклда);
2. Немис тилини билиш ҳақидаги сертификат (В1 даража, pdf шаклда).
3. Немис тилидаги таржимаи ҳол (Lebenslauf, pdf шаклда).

Рўйхатдан ўтиш.

Қўшимча маълумот учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва унинг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишингиз сўралади.

Муҳим: Немис тилидан А2 даража сертификати бор фуқаролар ҳам рўйхатдан ўтиши мумкин, лекин улар кейинчалик В1 сертификатини тақдим қилиши лозим.

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт