Get Mystery Box with random crypto!

Чўлпоннинг Туркистон мухториятига бағишланган, деярли 100 йил | Неъматулло Қори Аминжон Эшон

Чўлпоннинг Туркистон мухториятига бағишланган, деярли 100 йил тақиқда бўлган "Гўзал Туркистон" шеъри қўшиқ қилиб, Туркистон марши бугунги байрамда ижро этилди.

Қалбларни ҳиссиётга тўлдирувчи ҳолат...

**
Ўзбекистонда Туркистон туғилди бугун.
Иншааллоҳ бунда униб-ўсади у. Мусулмон Туркистон дунё устунларидан бўлади ҳали.

=====
Гўзал Туркистон, сенга не бўлди?
Сахар вақтида гулларинг сўлди.
Чаманлар барбод, қушлар ҳам фарёд,

Ҳаммаси маҳзун. Бўлмасми дил шод?
Билмам не учун қушлар учмас боғчаларингда?
Бирлигимизнинг тебранмас тоғи,
Умидимизнинг сўнмас чироғи.

Бирлаш, эй халқим, келгандир чоғи,
Безансин энди Туркистон боғи.
Қўзғал, халқим, етар шунча жабру жафолар!
Ол байроғингни, қалбинг уйғонсин,

Қуллик, асорат – барчаси ёнсин.
Қур янги давлат, ёвлар ўртансин.
Ўсиб Туркистон, қаддин кўтарсин,
Яйраб, яшнаб ўз Ватанинг гул боғларингда!

Абдулҳамид Чўлпон
.
http://t.me/nematullo_qori