Get Mystery Box with random crypto!

Репетитор мактабдан устун! Ўқувчиларнинг миясига сингиб кетга | "QORAKO'L TA'LIM MARKAZI" NTM

Репетитор мактабдан устун!

Ўқувчиларнинг миясига сингиб кетган: фақат учта фанни ўқиш керак, тамом.

Натижада она тилини билган ўқувчи физикани билмайди, физикани билган тарихни, тарихни билган математикадан бехабар. Ҳатто ўқувчиларда олтин медал олишга қизиқиш ҳам йўқ. Ўша ўзларига керакли бўлган курсга боради. Керак бўлса, репетиторнинг ҳурмати ба­ланд, мактаб ўқитувчиларини эса назарга ҳам илмай қўйишди.

Сабаби оддий:
Репетитор ОТМга киритади. Ўқитувчилар ўқувчиларни ҳар куни мактабга чақириб, уларнинг олтиндан қиммат вақтини “ўғирлайди”. Ўқувчиларда шундай қараш шаклланиб улгурди.