Get Mystery Box with random crypto!

'Нефтчи' ПФК жамоаси халқимизни энг азиз байрам – Мустақиллик | NEFTCHI PFK

"Нефтчи" ПФК жамоаси халқимизни энг азиз байрам – Мустақиллик куни билан қутлайди!

1 сентябрь – Мустақиллик куни мамлакатимиз истиқлолга эришган ва халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида ҳар йили кенг нишонланиб келинади.
Шу муносабат билан, "Нефтчи" ПФК жамоаси бутун халқимизни ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этади.
Гўзал ва бетакрор мамлакатимизда, ҳар бир оилада хонадонда тинчлик ва фаровонлик ҳукм сурсин! Ўзбекистонимиз доимо гуллаб-яшнасин! Мустақиллигимиз абадий бўлсин, тинчлик-омонлик, файз-у барака Ўзбекистонимизни ҳеч ҳам тарк этмасин!

Эришаётган ютуқларимиз бардавом, турмушимиз фаровон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

"Нефтчи" Профессионал футбол клуби жамоаси!
@NEFTCHI_PFK