Get Mystery Box with random crypto!

Coca Cola Суперлигаси 17-туридан ўрин олган 'Нефтчи' – 'Қизилқ | NEFTCHI PFK

Coca Cola Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Қизилқум" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- “Қизилқум”га қарши қийин ўйин бўлди. Аслида бу йилги чемпионатда осон ўйинни ўзи бўлмаяпти. Бизга ҳам ғалаба сув ва ҳаводек жуда зарур эди. Шуни ҳамма бирдек ҳис қилиб ҳаракат қилдик ва Худога шукрки, якунда ғалаба қозондик.

Киритилган ғалаба хусусида

- Машғулотларда астойдил ишлаб мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни бажарган ҳолда ғалабани қўлга киритдик.

Жамоанинг асосий мақсади ҳақида

- Мавсумни иложи борича юқорироқда якунлашни мақсад қилганмиз. Худо хоҳласа, албатта бу вазиятдан чиқиб кетамиз. Бунга бутун жамоамиз билан ишонамиз.