Get Mystery Box with random crypto!

'Нефтчи' назорат беллашувида ғалаба қозонди. Ҳабарингиз бор ж | NEFTCHI PFK

"Нефтчи" назорат беллашувида ғалаба қозонди.

Ҳабарингиз бор жамоамиз  Суперлиганинг 16 турида Жиззаҳда "Сўғдиёна" жамоаси  билан тур учрашувида майдонга чиқиши лозим эди,  бироқ Жиззаҳликлар OФК кубогининг навбатдаги босқичида иштирок етаётгани боис, ушбу учрашув жорий йилнинг 13 Сентябрига қолдирилган бўлиб, жамоамиз шу фурсатдан  фойдаланган ҳолда бугун Қувасой шаҳрининг "Цементчи"  ФК билан назорат учрашувида майдонга чиқишди.
Хужумларга бой бўлган беллашувда жамоамиз ишончли 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувнинг 25 дақиқасида бурчак тўпидан етказилган тўпни ҳимоячимиз Дарко Станоевич боши билан дарвозага жойлаб қўйди, иккинчи бўлимда эса қатор ўзгаришлар амалга оширди учрашувнинг 71 дақиқасида жарима тўпи тепиш хуқуқига эга бўлган жамоамиз жарима тўпидан чиройли тарзда фойдаланди, Алексей Ларинга етказилган тўпни Ларин чиройли зарба билан дарвозага жойлади, шундан сўнг Аббос Ғуломов рақибга қарши қўпол ўйнагани учун ҳакам томонидан қизил карточка билан "Сийланди", учрашувнинг 86 дақиқасига келиб, Қувасойлик футболчилар жамоамиз ҳатосидан унумли фойдаланиб дарвозамизга йўл топа олди ҳисоб 2:1, қолган дақиқаларда дарвозага гол киритилмади ва учрашув шу ҳисоб билан якунланди.

Ушбу ғалаба билан жамоамиз муҳлисларини табриклаймиз
.

45. Акбар Тўраев(69.Евгений Конюхов, 46), 44. Дарко Станоевич(26.Алексей Ларин,60), 4.Aндрей Мишенко(8.Саламат Қутитибоев, 73), 31.Нодирҳон Неъматҳонов, 13. Лутфулла Тўраев (17.Абдуллоҳ Олимов,60) 28.Фозил Мусаев(25Дониёр Мадаминов,85), 77. Aброр Исмоилов(9.Суннатилло Абдуллажонов, 73), 19.Мирзоҳид Ғофуров(88.Дониёр Валиев,65), 22. Умар Адҳамзода(21.Муҳсин Убайдуллаев,70), 46. Шаҳзод Убайдуллаев (70.Аббос Ғуломов,65), 99 Улуғбек Ҳошимов(11.Иззат Абдуллаев,65).

Голлар: Дарко Станоевич 25 (1:0), Алексей Ларин 71 (2:0) - 88 (2:1)

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати
@neftchi_pfk