Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, қадрли ёшлар! Авваламбор, сизларни 30 июн | NBU HR

Ассалому алайкум, қадрли ёшлар!

Авваламбор, сизларни 30 июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан Ўзмиллийбанк номидан муборакбод этаман.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ёшлари форуми ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасида ёш авлод манфаатларига қаратилган муҳим ғоя ва ташаббусларни илгари сурган эди. Шу муносабат билан 2021 йил мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилинди.

Республикамиз бўйича ёшларни қўллаб-қувватлаш масаласида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, туман ва шаҳарларда анъанавий ёки масофавий ўқув курсларини кўпайтириш, ишсиз ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиб, бандлигини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида қўшимча тўгараклар ташкил этилиб, ўғил-қизлар жалб этилган. “Бешта муҳим ташаббус” доирасида таълим муассасалари, кутубхона ва ўқув марказларига санъат ва спорт анжомлари, компьютерлар, бадиий ва адабий китоблар етказиб берилган.

Ўзмиллийбанк томонидан ушбу йўналиш доирасида республикамиз бўйича спорт майдончаларини қуришга жами 75 та ташаббускорга 22,6 млрд. сўм кредитлар ажратилиб, 64 та лойиҳалар ўз фаолиятини бошлаган.

Президентимизнинг ташаббуслари билан ҳудудларда “Лойиҳалар фабрикалари” ташкил қилинди ҳамда уларда иқтидорли ёшларимизнинг илғор ғоялари асосида бизнес таклиф ва режалар тайёрлаб берилмоқда. Ўзмиллийбанк Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Республикамизнинг 5 та вилоятида 40 нафар замонавий билимларга эга ёш мутахассисларни ишга жалб қилди.

Азиз ёшлар!
Халқимиз, Ватанимиз сизлардан буюк ишлар кутаётганини ҳеч қачон ёдингиздан чиқарманг! Юртнинг юксак ишонч ва умидини тўла оқлаш, унга муносиб бўлиш – дунёдаги энг улуғ бахтдир.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларга сиҳат-саломатлик, улкан ютуқ ва зафарлар тилайман. Ўзбекистон келажаги сизларнинг қўлингизда!

Ҳурмат билан,
Бошкарув раиси - А.Мирсоатов