Get Mystery Box with random crypto!

А Л И Ф Б О /“Қизимга дарслар” туркумидан/ “А” ҳарфини ўрган | RAVZAI NAZM

А Л И Ф Б О

/“Қизимга дарслар” туркумидан/

“А” ҳарфини ўрганиш-чун, авваламбор,
“Ассалом”ни такрорлашинг зарур, қизим.
Бу дарс эмас, насиҳат ҳам эмас зинҳор,
Бу эътиқод, бу тарбия, ғурур, қизим!

Бир маҳаллар ўша ҳарфни ўргансин деб,
Қўлимизга айиқ расмин тутқазганлар.
Инсон эмас, махлуқ билан юзлаштириб,
Тарбияда бир нимадан ютқазганлар.

Кун келади – четга чиқиб ҳою ҳавас,
Ҳаммасини эзгуликка йўядилар;
Алифбонинг аввалида айиқ эмас,
Алла айтган аёл расмин қўядилар!..

Жўрабек Рамазон

@nazmiy