Get Mystery Box with random crypto!

САВОЛ: Аёл эрининг исмини айтиб чақирса бўладими? . ЖАВОБ: Ду | RAVZAI NAZM

САВОЛ:
Аёл эрининг исмини айтиб чақирса бўладими?
.

ЖАВОБ:
Дуррул мухторда шундай дейилади:
"Аёл эрининг исмини айтиб чақириши макруҳ саналади".
Аллома Ибн Обидин ҳошиясида шуларни илова қилади:
"Улуғлаш ва ҳурматни ифодаловчи сўз бўлиши лозим, саййидим, бегим каби".

Тобеинлар саййиди деб ном олган Саид ибн Мусаййибнинг аёли шундай дейди:
"Биз эримизга сизлар амирларингизга хитоб қилгандек эҳтиром билан хитоб қилар эдик..".

Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг аёли Умму Дардо эрини "саййидим (бегим)" деб тилга олар эди.

Имом Муслим Саҳиҳда келтирган бир ривоятда Талҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Кариз шундай дейди:
"Мен Умму Дардодан эшитдим, у айтди:
Саййидим (бегим)нинг шундай деётганларини эшитдим.."

Имом Нававий унинг сўзига изоҳ бериб, "саййидим (бегим) деб эри Абу Дардо розияллоҳу анҳуни назарда тутмоқда", дейди.

Демак, момоларимиз ва онахонларимиз одат қилган эр исмини тилга олмаслик, эрга эҳтиром билан бошқа ном орқали хитоб қилиш хислати асл исломий одатлардан экан.

Буларни айтишдан мақсад - аёлнинг эрга эҳтиромини билдириб турувчи ном бўлса кифоя. Бу нарса ҳар ерда ҳар хил кўринишда бўлиши мумкин. Айрим ерларда бу юқоридагидек кўринишда - исмни тилга олмаслик орқали ифода этилади.
Айрим ерларда эса исмга "ака" сўзи қўшилиши орқали бўлиши мумкин.
Хулоса, эр тилга олинганда эҳтиром балқиб турса, шунда шариатга мос бўлган бўлади.

Сўз охирида шуни илова этиш ўринлики, бу тавсиялар фарз ёки вожиб тавсиялар эмас. Балки шундай қилинса, авло ва афзал бўлади.

(Ижтимоий тармокдан олинди)

@nazmiy