Get Mystery Box with random crypto!

​келиб республикамизда 60 дан ортиқ олтин конлари топилганди. | #Aziza Umar kundaligi

​келиб республикамизда 60 дан ортиқ олтин конлари топилганди. Олтин рудаси базасининг асосисини Қизилқум (Мурунтов ва бошқалар), Самарқанд (Чормитан ва бошқалар) ва Тошкент (Кўчбулоқ ва бошқалар) геологик-иқтисодий ҳудудларидаги конлар ташкил этарди. Бу бебаҳо профессионал тажриба эди. Шояқубов АҚШдаги тоғ жинсларини тадқиқ этиб, синов натижалари билан танишиб, олтиннинг қаерда жойлашганини жуда аниқ кўрсатиб берди. Бундан миннатдор бўлган руда заводи инвесторлари конни унинг номи билан аташга қарор қилишганди, Тўлқин ака эса уларга: “Унга менинг буюк юртим – Ўзбекистон номини беринг!” деб жавоб берган эди.

Ва ниҳоят, Тўлқин ака нафақат давлат арбоби, балки катта оиласининг ажойиб бошлиғи ҳам эди. Мен уни болалигимдан яхши танир эдим. У менинг холамнинг қайнотаси ва холаваччаларимнинг севимли бобоси эди. У жуда ажойиб анъана – Неваралар кунини ташкил этган эди. Ҳар йили декабрь ойининг охирида неваралар йил давомида эришган ютуқлари ҳақида сўзлаб бериш учун якуний ҳисобот концертини тайёрларди. Шояқубовлар оиласида бобо оиланинг суянчиғи, йўлкўрсатар маёғи ва ҳамма учун намуна эди. У жуда доно, мулоҳазали ва ҳаётни чуқур тушунадиган, шу билан бирга нозик юмор ҳиссига эга инсон эди.

Тўлқин ака Шояқубов сингари инсонлар юртимиз равнақига катта ҳисса қўшди. Уларнинг бу меҳнатини доим эсда сақлашимиз керак.

Жойингиз жаннатда бўлсин