Get Mystery Box with random crypto!

​​Жиззахнинг 2 млрд сўмлик чиройи Жиззах вилояти ҳокимлиги Яг | #Aziza Umar kundaligi

​​Жиззахнинг 2 млрд сўмлик чиройи

Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси 2020 йил ноябрь ойида Жиззах шаҳри кўчаларини кўркам қиёфага келириш ва ободонлаштириш мақсадида Шароф Рашидов кўчасига манзарали дарахтлар ва мавсумий гуллар экиш (арча?) учун буюртмачиларни танлаб олиш мақсадида танлов эълон қилган. Қарийб 1 млрд сўмлик давлат буюртмасини "My Flower" МЧЖ ютган.

Маблағлар вилоят ҳокими Салиев Эргаш Алибекович фармойиши билан маҳаллий бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган. Яна бир тарафи: ҳоким мазкур фармойишни тасдиқлаш учун халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясига киритишни биринчи ўринбосарига топширган.

2020 йилнинг февраль ойида эса Жиззах шаҳри кўчаларига мавсумий гуллар экиш объекти бўйича ўтказилган танловда ҳам "My Flower" МЧЖ пудратчи сифатида ғолиб бўлади. Лойиҳа қиймати 1 млрд 69 млн сўм.

"My Flower" МЧЖ кимга тегишли? 2019 йилнинг май ойида давлат рўйхатидан ўтказилган мазкур тадбиркорлик субъектининг 50,80% улушига Saliyeva Nargiza Ergashevna (Салиева Наргиза Эргашевна), 49,20%ига эса Xolmo'minov Zohidjon Xolmurod o'g'li (Холмўминов Зоҳиджон Холмурод ўғли) эгалик қилади. Корхона гуллар ва уларнинг уруғларини етиштириш билан шуғулланади.

Бизда тасодифлар бўлмайди. Бюджет пули сарфи ҳокимларнинг қўлида. Ҳокимлар эса кимгадир ота, ака, ука, ўғил. Пул ва қариндошнинг бегонаси бўлмайди.