Get Mystery Box with random crypto!

Ўтган йилда биржа орқали 100 мингдан ортиқ автомобиль рақами с | UZEX_birja_Navruz

Ўтган йилда биржа орқали 100 мингдан ортиқ автомобиль рақами сотилди. Битта рақамнинг ўртача баҳоси — 2,4 миллион сўм

Бу ҳақда АОКАда Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ўтган йил давомида avtoraqam.uzex.uz веб-сайтида шаффоф онлайн-аукциони орқали 246,6 млрд сўмга тенг 100 мингдан ортиқ автомобиль рақамлари сотилди.

Авторақамлар сотуви сон кўрсаткичида 2,7 баробарга, қиймат бўйича 58 фоизга ошган. Битта битимнинг ўртача қиймати 2,4 млн сўмга тенг бўлди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official