Get Mystery Box with random crypto!

Наврўза

Telegram kanalining logotibi navroza_m — Наврўза Н
Telegram kanalining logotibi navroza_m — Наврўза
Kanal manzili: @navroza_m
Toifalar: Adabiyot , Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 265
Kanalning ta’rifi

irrational zone

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2021-08-31 21:00:23 Хуллас, бир танишим "аслида ота-бобонгнинг генида мавжуд бўлган хусусиятларнинг бир проектисан, холос. Тўғри, ўзинг тарбиялаган баъзи характерлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин, лекин ўзинг ўзингнинг ҳаракат ва меҳнатларингни мутлақ натижаси эмассан" деганди. Ҳаммасига ўзингнинг интилишларинг натижасида эришганинг ҳақидаги хаёллар шунчаки, ўзини қандай хурсанд қилишни билмай юрган эгоингни сафсатаси деган мазмундаги гап эди. Эмоция/мимика/характер барчаси генда мавжуд бўлган информациянинг шаклга кўчиши эканлигини тушунтирганди. "Мана шу информациялар эмас, ўзинг истаган интилишлар сени бошқаришга ўтганда ўша коллектив онгсизлик оқимидан чиқишни бошлайсан. Табиатингни ўшанда англайсан" деб, ҳамма истаганларимни ҳеч бир инкорсиз қилиб чиқишга рағбатлантириб турди.
( ҳар қандай истак ҳақида кетяпти гап)
1.4K views18:00
Ochish/sharhlash
2021-08-27 10:03:17 ​​Чиқиш йўлини излаб

("Қишлоқ шифокори" ҳақида)

Кафка асарларида қаҳрамонлар қайсидир воқеа таъсирида тушкун ё пассив бўлиб қолмайди. Кафка уларни асар бошиданоқ шундай тасвирлаб беради: умидсиз ва аллақачон, боши берк кўчада эканлигини англаган. Яъни қаҳрамонлар кайфияти воқеалар тўлқинига бўйсундирилмаган. Мен айтмоқчи бўлган ҳикояда эса мана шу қолипдан чиқишга уриниш бор. Қаҳрамон кайфиятининг динамикаси воқеаларга қараб тушиб бораверади. Демакки, унда умид мавжуд бўлган бошида. Хуллас, қишлоқ шифокори қиш тунларининг бирида беморнинг ёнига боришга мажбур бўлгани, бироқ от тополмаслиги фонида бошланади ҳикоя. Хизматкор қизни ҳайвонсифат отбоқар билан ёлғиз қолдириш эвазига отларга эга бўлади. Қолган жараёнлар сюрреалистик шаклда давом этаверади.
Ҳикоядан то бошидан охирига қадар экзистенциал иложсизлик уфуриб туради. Асарда деярли ҳамма иложсиз. Вазиятни ўнглаш имконсиз. Вазият қандайин чаппа эдики, уни ўнглаш керак?

Шифокор образининг ўзидан бошлайлик. Аслида шахсий ҳаёти/ шахсий эҳтиёжлари билан боғлиқ бирор етишмовчилик тасвирланмайди ҳикояда. Бироқ у қутқарувчи позициясида яшовчи инсон. Айнан мана шу тоифа муқаррарлик ва иложсизлик ўртасидаги оғриқни чуқурроқ ҳис қилади. У бирор ҳаракати ортидан қандайдир ўзгариш, албатта, юз беришини доим кутиб яшайди. Хизматкор қизнинг ҳаёти эвазига беморнинг ёнига етиб борди-ю, бироқ уни ҳам қутқара олмади. Ҳамма имконсиз, кимни айблаш керак?!

Иложсиз инсон йўлни тополмагани яхши. Ана шу нуқтада у ўзи эгаллаб турган позицияни ўзгартиради, ўзи яшаб юрган вазиятда жон беради ва янгитдан бошқа шаклда туғилади. Руҳан янгиланади. У ич-ичида ўзи мавжуд бўлган қоидаларни энди рад этади, эскирганини ёки ҳеч бир кучга эга эмаслигини ҳис қилади. Уларни яшаб бўлади. Топинаётган ва ишонаётган қадриятларини янгилайди. Бошқа аурага кўчади. Шифокор бирор илоҳий Худонинг инсоннинг оддий имконсизлигига барҳам бериш кучига эга эмаслигини англайди. Умуман, нафақат худолар, ҳеч ким бир-бирига ёрдам беролмайди. Ҳеч қандай нажоткор йўқ, аслидаям. Фақат ўзинг сени домига тортиб кетувчи ҳолатга бироз ўзгартириш киритишинг мумкин. Бор-йўғи мана шу имтиёз бор сенда.

Яна бир чиройли линия: ҳеч бир қурбонлик бошқа бирор нарсага эришиш кафолатини бермайди. У бор-йўғи воқеалар тизгинидан кимнидир ё ниманидир чиқариб юбориши ва кейинги жараённи тезлаштириши мумкин. Чунки, қурбонлик қилган одамнинг қадами ана шу онгли йўқотиш алами ҳисобига ҳам қатъийлашади. Оддийроқ айтсак, қурбонлик кейинги жараён учун импулс, холос. Яна у мияга энди бирор нарсага, албатта, эришиш мумкинлиги ҳақида алдамчи сигналларни юбориб туради.
Турли мажбуриятлар схемаси билан босим остида қолган ва ўз ролидан ташқарига чиқа олмайдиган шифокор ҳеч нарсани ўзгартира олмади. Уйига қайтишдан ҳам мантиқ йўқ. У ўз уйининг/ўз ҳаётининг хўжайини эмаслигини энди яхши тушунади. У ана шу муқаррарлик олдида доим иложсиз. Ўзига маълум бўлмаган кучлар қўлида бир қўғирчоқ. Лекин шуни англаган одам ҳам ўзини қоронғу хонага отиб, бутун ҳаётини ўша муқаррарликни кутганча ўтказиб юборолмайди. Қаерга кетаётганини ҳам англамай, бутун ер юзини кезиниб юраверади. Нима қилиш керак унда? Кафка нима дейди?
Кафка ҳеч нима демайди. Унинг қўлида инсоний ҳаётнинг мукаммал андозаси йўқлиги учун ҳам шахсий ҳаётида бахтли онлари кўп бўлмаган.
Эҳтимол, савол нотўғри қўйилгандир: ўзи нимадир қилиш ёки курашиш шартми, у ҳаракатлар вазиятни ўзгартириши керакми? Балки, шу саволларни унуттира олиш қудратига эга бошқа бирор жараён топиш керакдир. Мана шу масалани ўртага ташлайди у.
1.4K views07:03
Ochish/sharhlash
2021-08-25 13:41:26 #таржима
#сентиментал

... кейин бу йўлингдан қайт дедилар! Аёл эҳтиросни кўтаролмайди, оқибати маҳв этилиш дейишди. У бир вақтнинг ўзида маҳв этилиш ва измини сақлаб қолиш йўлида дардисар бўлади дедилар.

Бироқ, мен иккисининг бир нуқтада туташишини истадим, мен сиғинаётган икки илоҳ: ишқ ва эркинликнинг туташиши ва ана шу кесишиш берадиган кечинмага ютоқиб интилдим. Менга фақат бирининг мавжудлиги фавқулодда камлик қиларди. Ҳеч бир шовқин қоплай олмаётган сукунатимни минг бир парчага бўлиб юборувчи туйғулар қоришмаси зарур эди, аслида. Шундайин қоришмаки, унда узилаётганини сезмасданоқ жон берган гулнинг— ўз ифорига ўзи маст бўлган гулнинг сархушлиги, эшик ёнидан ортга қайтган йўловчи маломати, одамга ўз исмини унуттира олиш қудратига эга завқ, хандон отаётган инсоннинг тўсатдан маъюсланиб қолиши каби мавҳумликлар омихта бўлган бўлиши керак эди. Негадир мен шошиб яшардим. Севгидан севгига ўзимни кашф қилиб борар, бугун туйган ҳиссиётимни борлиқ эртага мендан қизғониши беш қўлдай аён эди менга.
Хавф-хатарга бой ўйин лаҳзаларини истадим, шундайин лаҳзаларки бу вақтда жон таслим қилиш таъқиқлансин менга ёки айнан мана шу лаҳзаларгина арзисин ўлишимга.
..
1.3K viewsedited  10:41
Ochish/sharhlash
2021-08-18 22:24:08 Сургун

Қайсидир подкастда Мирзоҳидни "интеллектуал сургун" ҳақидаги фикрини эшитгандим. Кейинроқ эса омма ичидаги яккаланиш, санъаткор Ватанини( географик ҳудуд эмас) сақлаб қолиши учун ҳам сургунга маҳкумлиги ҳақидаги фикрларни ўйлай бошладим.

Бугун нафақат санъаткор, бутун инсоният сургунга маҳкум деган фикрдаман. Ҳам ботинан, ҳам зоҳиран маънода. Одам ўз-ўзини сургун қилиб яшайдигандек, худди. Бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга. Бир иложсизликдан иккинчи иложсизликка. Бир ҳиссиётдан иккинчисига.
1.1K views19:24
Ochish/sharhlash
2021-07-28 00:47:33 ​​Билмайман, қанчадир вақт илгари сенга қачондир ҳозирги яшаб турган босқичимдан чиқиб кетишим, бари ўзгаришини, мен ичида яшаб турган ҳиссиёт ҳам эскиришини айтгандим. Бу жараённи эврилиш деб атай қолайлик. Янги бир босқичда янгитдан руҳан туғилиш. Унинг ичидаги оғриқларга у қадар ҳам фожиавий тус берма. Тушунганим: инсон ҳиссиёт излар экан. Индивидуал шахсни эмас. Ана шу ҳиссиётни ташиб келувчи одамни. Одамни восита сифатида кўраётганим жаҳлингни чиқармасин. Бу хулосага келгунча ўзим ҳам енгил ҳиссиётларни яшаб ўтмадим. Бироқ, айни вақтдаги ҳақиқатим шу. Сен эҳтиёжманд бўлган ҳиссиётга эга одамни учратиш эса, энди бу бошқа мавзу. Зарра-зарра ҳолда у одамдан, бу одамдан кимнидир йиғиб кетарканмиз, бир шоир айтгандек.

Ницше кутган аъло одамни ўлдириш керак, аслида. Биламан, сендаям бор аъло одам. Ҳамманинг ичида яшайди ўз аъло одами. Ахир ҳамма ўзини фавқулодда алоҳида ҳисоблайди. Ёки ҳисоблаган, ҳеч йўқ бир марта. Ичингда яшаб турган аъло одам аслиятингга ҳар қадамда зарба бераверади. Зеро, у шу ҳолда сенинг барбод бўлишингни истайди. Бу бир томондан.
Иккинчи томондан, сен дунёдан кутаётган аъло одам мавжуд ҳам эмас, асли. У ҳеч қачон келиб сени қутқара олмайди. Сен одамлардан заррама-зарра йиғган ҳиссиётларинг ас қотар, эҳтимол, қутқарилишга муҳтож вақтингда.
Хуллас, ўша босқичдан ўтгандек ҳис қиляпман ўзимни (билмайман, бу фикрим қанчалар ўзини оқлайди).
Ва бир ҳижолатлик ҳисси ёпишган хаёлларимга.
Орзулар, хаёллар олдидаги ҳижолатликни ҳис қилганмисан? Ўзи қачон мана шу ҳижолатлик юзага келади? Унутиб юборишга уриниш, ўзингни ноқобил ҳисоблаш ё айбдор излаш туйғуси эмас бу. Айнан ҳижолат бўлиш. Мана шу кечинмага ном топиш керак.

20..
1.5K views21:47
Ochish/sharhlash
2021-07-01 18:08:42 – Дадам авваллари чизмаларимни ёқиб юборарди… Улар жудаям художўй эди. Қабул қилолмасди расм чизишимни, мен чизаётган тасвирлар эса уларни бадтар жазавага туширарди. Аслида, улар менга Худодан узоқлашиб кетгандай туюларди – даҳшатли бир сирни ошкор этгандек қарайди менга. Унинг Худоси қайсидир одамлар, пешволарнинг фикридан бунёд бўлган. Ана шу одамларнинг эътиқод ҳақидаги фикри ўзгарган куни, отам ҳам ўша ўзгариш кетидан эргашарди. У Яратганга эмас, ўзгаларинг Худо ҳақидаги фикрларига сиғинарди, холос. Одамлар ўзидаги Худони сақлаб қолгани учун ҳам тинимсиз яратиш ишқида ёнади. Унга ўхшагилари келади. Сақлаб қололмаганлар ўзларини чалғитишади. Табиати яратиш эҳтиёжини сезмайди умр бўйи. Мен уни отам каби бошқаларнинг гапидан эмас, бўёқлар ичидан қидирардим ўша вақтлар. Бу узоқ давом этмади. Ортиқ бу қаршиликларга ҳеч биримизда бардош қолмаганди. Ижарада яшайдиган кунларим бошланди шундан кейин.

– Унга нима бўлди? Рассомга?

– Унинг ёнидан кетдим. Бирор жанжалсиз. Чалкашиб кетгандик. Чизаётган расмларимизга сингиб кетгандик. Биласанми, расм чизаётган вақтимизда баъзан ҳафталаб тайин суҳбатлашолмасдик. Лекин тайёр расмларни кўргач мана шу вақт орасида пайдо бўлган бўшлиқ ўз-ўзидан йўқола бошларди. Ғалати ҳолат эди бу, мен учун. Мен уни севармидим ёки чорчўпдаги расмлариними, билолмай қолдим. Ҳисларим қуюқлашиб кетаверди, бора-бора суратларидаги дунёсига сиғинар даражага етдим. Нотўғри қўлланган бирор чизиқ ҳам улуғвор кўринадиган бўлиб қолди.

Ёш ижодкор Наврўзадан янги ҳикоя:
https://nodirabegim.uz/archives/4159
2.2K views15:08
Ochish/sharhlash
2021-06-27 20:11:29
Aka, hatto o'ylarimiz endi - sig'indi
iqror o'ldirguncha yashab qolar to.
Sen ham, men ham quvg'in sababin bilmay
yashashga giriftor bir vatangado.

Navro'za Muhamadxo'jayeva


(p/s: ijroda men )

@Navruza_Jasurova
1.2K views17:11
Ochish/sharhlash
2021-06-18 00:00:18 Кеча @artjingo тавсияси билан бир кинога бордим. Кино вақтида хаёлимда айланган ва ҳозир ҳам ўзини эслатиб турган ёки шу сюжет туртки бўлган фикрларни/ саволларни/хулосаларни шу ерда қолдираман.

Фильм ота-онаси томонидан жамиятдан максимал даражада изоляция қилинган фарзандлар ва уларнинг фақат физиологик томондангина ривожлангани фонида кўрсатилади.

1. Эркинлик — инсоннинг онгсиз танлови. Онгли тарзда англанган моҳиятлар эса эркинликнинг хаёлий қамровини белгилаб беради, холос. Моддий, ижтимоий тенгсизлик ва реаллик уни юзага чиқариш қамровини чегаралаб кетаверади. Шу иккиси кесишса — патология!


2. Ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топишда мувафаққиятсизликка учраган ота-оналар фарзандларига эркинлик беришга қўрқишади. Бу бир томондан социал ҳаёт билан бир қаторда шахсий ҳаётда ҳам ёлғиз қолиш қўрқуви билан боғланса, иккинчи томондан фарзандининг умрида ўша кўзлаган ўрнига у орқали эришиш имкониятини кўради.

3. Ёввойилик — эркинликнинг энг ибтидоий ва унга эришолмаслик натижасидаги ожизликнинг энг сўнгги шакли.

4. Қилаётган ишингдан завқ туйиш ва уни яна ҳис қилишда тўсиққа учрамаслик — эркинлик. Демак, унга завқсиз кунларга тоқатсизлик ва унинг ягона ечими сифатида қараш деб таъриф берсак бўлади, ҳозирча.

5. Сўз ҳеч қачон абсолют маънони ифодалаб келолмайди. У тасаввуримизда мавжуд тушунчага ишора қилиш имкониятига эга, холос. Тушунчалари ва шу тушунча ташиб келадиган ҳиссиётлари бир-бирига ўхшаш одамларгина бир-бирини яхшироқ англай олади.
(масалан, кинода бир қаҳрамон зомби деганда, сариқ гулни тушунади, унинг луғатидаги шу сўз гулга ишора қилади)
Сўз тушунчанинг моддий шакли эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, биз фақат сўз билан ифодалаш мумкин бўлган тушунча ва ҳолатларнигина англай оламиз.

Сўзга атайин идеологик бўёқлар сингдириш — манипуляциянинг қулай усули.

6. Эркинлик— онгсиз танлов ҳисобланиши билан бир қаторда онгли ҳолда эришилиши талаб қилинадиган табиий ҳуқуқ. Уни тақиқлаш натижасида юзага келадиган оқибат, унга эрк берилгандаги оқибатга нисбатан аянчлироқ шаклда юзага чиқиши мумкин.

@navroza_m
1.3K viewsedited  21:00
Ochish/sharhlash
2021-05-24 20:06:31 Бродский мухлисларига бугун учун)
1.3K views17:06
Ochish/sharhlash