"Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Унга кўра, барча дорихоналарда 26 турдаги дори воситалари ва қуйидаги тиббий буюмлар бўлиши керак: шприцлар; инфузион системалар; тиббий пахта; бинт; тиббиёт докаси; тиббий қўлқоп.