Get Mystery Box with random crypto!

#Тайинловлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги | "NAVOIYURAN" DK

#Тайинловлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари — вазирликка кўрсатилган 13 нафар номзодлар маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан улар ушбу лавозимларига тасдиқланди.

Шунингдек, Президентнинг тегишли фармони билан Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Етти нафар амалдаги вазирлар ўз лавозимида қолди.

Вазирларнинг тўлиқ рўйхати навбатдаги #инфографикамиздан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка кўра, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари Қуйи палата депутатлари маъқуллаганидан сўнг, Бош вазир тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.

@uzbyuksalish