Get Mystery Box with random crypto!

Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда мактабларда прокуратура фаоли | Навоий вилоят прокуратураси

Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда мактабларда прокуратура фаолиятига доир очиқ дарслар ўтказилмоқда

Навоий ихтисослаштирилган прокурорининг ўринбосари Бахриддин Ахмедов томонидан Навоий шаҳридаги 11-сонли умумталим мактабида очиқ дарс ўтказилиб, унда прокуратура органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида халқ розилиги учун хизмат қилишни фаолиятнинг Бош мезонига айлантирган ҳолда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ишлар амалга оширилаётганлиги такидланди.

Мазкур йўналишларда белгиланган вазифаларни бажаришда давлатимиз раҳбарининг “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” тамойили асосида, тадбиркорликни ривожлантириш орқали ишсизликка барҳам бериш, инвестицияларни жалб қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, профилактикани кучайтириш, ходимларни халққа садоқат билан хизмат қилиш руҳида тарбиялашга қаратилмоқда.

Шунингдек, очиқ дарс давомида ёшларнинг истеъдод ва қобилияти, эзгу интилишларини тўлиқ рўёбга чиқариш, ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари учун барча имкониятлар яратиб берилганлигини қайд этиб, ўқувчиларга яхши билим олиб, фан олимпиадалари ва кўрик танловларда ҳамда турли мусобақаларнинг фаол иштирокчисига айланиши лозимлиги такидланди.