Get Mystery Box with random crypto!

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Ташқи м | NAVOIY MIGRATSIYA

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “GLOBOGATE Concept AG.” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.

Номзодлар учун талаблар:

Умумий ҳамширалик учун – шифохонанинг турли бўлимларида камида 2 йиллик тажрибага эга ҳамширалар  (фақат беморларни парваришлаган) бўлиши;

39 ёшдан ошмаган бўлиши;

шифохонада иш тажрибасига эга бўлиши (стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик, гинекология, шошилинч тез тиббий ёрдам, педиатрия, поликлиника-патронаж, акушерлик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди);
    
судланмаган бўлиши;

жисмонан соғлом бўлиши;

тиббиёт коллежи (фақат 3 йиллик диплом ёки ОМХ) тамомлаган бўлиши;

беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;

Ангрен шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида ўқиш (2 босқичли танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);

номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;

Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши;

Лойиҳада иштирок этиш истагида бўлган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

Ангрен шаҳрида бепул турар жой;

ўқув хонаси;

ойлик стипендия.

Шунингдек, "GLOBOGATE Concept AG." қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:

немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;

тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;

ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;

ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;

Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;

меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 450 € дан бошланади, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.

Рўйхатдан ўтиш учун

Батафсил маълумот олиш

Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 77, 88) ёки 1282 қисқа рақами.

Лойиҳа бўйича масъул ходим Бобур Темирбаев билан боғланиш учун +99833-352-25-55

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt