Get Mystery Box with random crypto!

Корея Республикасида E-7 виза (малакали ишчи) асосида ишлаш ис | NAVOIY MIGRATSIYA

Корея Республикасида E-7 виза (малакали ишчи) асосида ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Корея Республикасининг “Samsung Heavy Industries” кемасозлик ташкилоти ўртасида имзоланган келишувга асосан, ушбу корхонада бўёқчи ва электрик мутахассисликлари бўйича танлов ўтказилмоқда.

Танловда иштирок этиш учун 2022 йил 26 декабрь куни соат 09:00 дан 18:00 гача фақат қуйидаги талабларга жавоб берадиган соҳа мутахассислари labormigration.uz дастурий мажмуаси орқали онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин:

1. 40 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
2. Бўёқчи (архитектура муҳандислиги, кимё ва кимёвий материаллар муҳандислиги, машинасозлик муҳандислиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш муҳандислиги), электрик (электр машиналари ва электр технологиялари муҳандислиги, энергетика машиносозлик ва кон электромеханик муҳандислиги) бўйича олий маълумотга ва камида 1 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши;
3. Хорижга чиқиш учун тақиқ бўлмаслик;
4. Соғлом, юқумли касалликка чалинмаган бўлиш;
5. Дальтоник (ранг ажратолмаслик) бўлмаслик;
6. Корея Республикаси ҳудудига киришга тақиқи бўлмаслик;
7. Судланмаган бўлиш.

Онлайн рўйхатдан ўтиш

Рўйхатдан ўтиш учун керакли маълумотлар:
1. Телефон рақами;
2. Амалдаги фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорт серия ва рақами;
3. Яшаш манзили (вилоят, шаҳар, туман, МФЙ, кўча ва хонадон);
4. Диплом ва диплом иловаси;
5. Иш стажини тасдиқловчи ҳужжат (меҳнат дафтарчаси).

Эслатма: Маълумотларни лотин алифбосида киритиш зарур.

Рўйхатдан ўтиш учун юкланиши лозим бўлган ҳужжатлар:
1. Хорижга чиқиш паспорти (ламинат қилинган томони сифатли, рангли, PDF форматида);
Паспортни юклаш намунаси
2. Диплом (PDF форматида);
3. Иш стажини тасдиқловчи ҳужжат (меҳнат дафтарчаси, PDF форматида).

Эслатма
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги номзодларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.
Техник носозлик юзага келиш эҳтимоли борлигини инобатга олган ҳолда, рўйхатдан ўтиш куни ёки вақтига ўзгартириш киритилиши мумкин.

Қўшимча маълумот учун: 71 202-33-55

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt