Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Ташқи меҳ | NAVOIY MIGRATSIYA

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг ООО"Велесстрой" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Амур ва Красноярск вилоятига қурилиш соҳаси бўйича ишга таклиф этилади.

Зарур мутахассисликлар:

- изоляция қилувчи
- бетон қуювчи
- ғишт терувчи

Иш ҳақи бажарган иш турига қараб соатига 175-210 рубл.
Иш графиги: вахта 3/1.
Авиабилет, патент, яшаш, овқатланиш харажати иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади ва кейинчалик иш ҳақидан ушлаб қолинади.

Номзодлар учун талаблар:

55 ёшгача бўлган эркаклар;
кўрсатилган соҳада иш тажрибаси;
рус тилини мулоқот даражасида билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар хорижга чиқиш, фуқаролик паспортлари ҳамда малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Навоий вилоят филиалида 2022 йил 16 ноябрь куни соат 11:45 да бўлиб ўтадиган танловда иштирок этишлари мумкин.

Танлов ўтказиш манзили:

Навоий ш., Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик бош бошқармаси биносида.
Мўлжал: Вилоят Халқ қабулхонаси.

(79) 224-11-60