Get Mystery Box with random crypto!

Болгария Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққат | NAVOIY MIGRATSIYA

Болгария Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Болгарияда ошпаз ёрдамчиси соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар ишга таклиф қилинади.

Номзодларга қўйилган талаблар:

19-35 ёшгача бўлиши (эркак киши);
мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;
судланмаган бўлиши;
рус тили ёки инглиз тилида сўзлаша олиши;

Иш берувчи томонидан берилган таклифлар:

Болгарияга келиш харажатларини қоплаш;
виза билан боғлиқ масалаларда юридик ёрдам;
турар жой харажатларини қоплаш (овқатланиш харажатлари фуқаро ҳисобидан);
ҳар йили 27 кунлик таътил.

ойлик маош: 650 доллардан 740 долларгача (нетто, солиқсиз иш ҳақи).

Рўйхатдан ўтиш

Маълумот учун: +99871-202-33-55

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt