Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Ташқи меҳ | NAVOIY MIGRATSIYA

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг ООО"Альфа СтройЮг" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Краснодар ўлкасига ишга таклиф этилади.

Зарур мутахассисликлар:

- ғишт терувчи усталар (каменщик)

Иш ҳақи:

Бажарган ишига, ғишт турига қараб донасига 10 рублдан 95 рублгача.

Лицевая обкладка -20 руб. за шт.
Облицовка балкон -18 руб. за шт.
Кладка блока 300 -85 руб. за шт.
Кладка блока 200 -80 руб. за шт.
Кладка блока 80 -50 руб. за шт. (300 р. за кв. м)
ПГП -95 руб. за шт.
Черепашка -15 руб. за шт.
Бут -10 руб. за шт.

Иш берувчи томонидан белгиланган имтиёзлар:

Ҳужжат расмийлаштириш (патентга) ёрдам;
Билетга ёрдам;
Ётоқ жой учун ёрдам.

Номзодлар учун талаблар:

18 ёшдан юқори бўлиши;
рус тилини мулоқот даражасида билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар хорижга чиқиш ва фуқаролик паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Навоий вилоят филиалида 2022 йил 11 ноябрь куни соат 14:00 да бўлиб ўтадиган танловда иштирок этишлари мумкин.

Танлов ўтказиш манзили:

Навоий ш., Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик бош бошқармаси биносида.
Мўлжал: Вилоят Халқ қабулхонаси.

(79) 224-11-60