Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Ташқи меҳ | NAVOIY MIGRATSIYA

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг ГК "МЕРОС" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Москва, Краснодар, Калуга, Челябинск вилоятларига жойлашган иссиқхоналарга, шунингдек, Пенза шаҳрида жойлашган курка гўшти ишлаб чиқариш корхонасига ишга таклиф этади.

Зарур мутахассисликлар:
- сабзавот
(помидор, бодринг) етиштирувчи (овощевод);
- курка гўшти майдаловчи
(обвальщик);

Иш ҳақи соатига сабзавот етиштирувчи учун 150 рубль, гўшт майдоловчи учун 158 рубль. Ўртача ойлик иш ҳақи 30 000 - 50 000 рубль (қўлга тегади) атрофида.
ишлаб чиқаришдаги натижаларга қараб 2000 рублгача ойлик мукофот берилиши кўзда тутилган.

Яшаш жойи, 3 маҳал иссиқ овқат, махсус кийим иш берувчи томонидан бепул таъминланади. Ойлик патент тўлови 4-ойдан бошлаб иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади.

Оилавий ишлаш ҳамда яшаш имконияти мавжуд.

Авиачипта ва патент расмийлаштириш харажатлари ишчи ҳисобидан. Агар ушбу харажатларга ишчининг етарли маблағи бўлмаса унга йиллик 27 фоиздан 6 ойга микроқарз берилиши мумкин.

Иш режими 6/1, 11 соат ёки 5/2, 8 соат. Қўшимча ишланган соатларга ҳақ тўлиқ тўланади.

Номзодлар учун талаблар:

21-45 ёшгача;
қишлоқ хўжалиги соҳасида иш тажрибаси;
рус тилини мулоқот даражада билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Рўйхатдан ўтиш учун

https://forms.gle/7PmHedz1Xn9kdpAZ9

Мурожаат учун манзил:

Навоий ш., Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик Бош бошқармаси биноси. Мўлжал: Вилоят Халқ қабулхонаси
(79) 224-11-60, (33) 246-11-60 (telegram).

https://t.me/NAVOIYMIGRATSIYA