Get Mystery Box with random crypto!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг 'Генеман Строй | NAVOIY MIGRATSIYA

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг "Генеман Строй" қурилиш корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Ставрополь шаҳридаги қурилиш объектида ғишт териш учун ишга таклиф этилади.

Ойлик маоши бажариладиган иш ҳажмига қараб 50 минг рублдан бошланади.

Яшаш жойи, транспорт ва ҳужжатларни расмийлаштириш, патентнинг ойлик тўлови билан боғлиқ харажатлар иш берувчи томонидан қопланади. Овқатланиш харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

18-50 ёшгача;
ғишт териш бўйича иш тажрибаси;
рус тилини мулоқот даражасида билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Навоий вилоят филиалига мурожаат қилишлари мумкин.

Танловлар вақти ва манзил:

Ишлаш истагини билдирган фуқаролар биометрик ва хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Навоий вилоят ҳудудий филиалига 25.08.2022 йил соат 14-00 да келишлари сўралади ( танлов бўлади).


Танлов ўтказиш вақти ва манзиллар:

25 август:

Навоий ш., Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик Бош бошқармаси биноси. Мўлжал: Вилоят Халқ қабулхонаси
(79) 224-11-60, (33) 246-11-60 (telegram).