Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йилнинг 23 июнь куни Қизилтепа тумани Қурилиш соҳасида м | NAVOIY MIGRATSIYA

Жорий йилнинг 23 июнь куни Қизилтепа тумани Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш марказида хорижий ва маҳаллий иш берувчилари иштирокида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада йиғилган фуқароларга Россия Федерациясининг “MEROS GROUP” “МКР” МЧЖ, “ЦЭНКИ” АЖ ва Польша Республикасининг “INTRASERVIS GROUP SP.ZO.O” компанияларидаги бўш иш ўринлари, иш ҳақи, яшаш шароитлари, ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиб-қоидалари ҳақида маълумот бериб ўтилди. Иш берувчиларда яратилган меҳнат шароитлари ва бўш иш ўринлари ҳақида маълумотларни ўз ичига олган видеороликлар намойиш этилди.
Шунингдек, йиғилган фуқароларга “Одам савдосини олдини олиш”, хорижда қонуний ишлаш тартиб-қоидалари, мамлакатимизда мавжуд имтиёз ва имкониятлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди ҳамда ушбу маълумотларни ўз ичига олган тарғибот материаллари (эслатмалар, флаер ва буклетлар) тарқатилди.
Меҳнат ярмаркасига жами 214 нафар фуқаролар ташриф буюрди, ярмарка давомида “ЦЭНКИ” АЖ томонидан ўтказилган онлайн танловда 16 нафар ва “МКР” МЧЖ томонидан ўтказилган онлайн танловда 6 нафар фуқаролар танлаб олинди, шунингдек, Польша Республикасининг “INTRASERVIS GROUP SP.ZO.O” компанияси томонидан ўтказилган онлайн танловда 6 нафар фуқаролар иштирок этишди.