Get Mystery Box with random crypto!

23 июнь куни Қизилтепа тумани Ванғози МФЙ Қизилтепа қурилиш ко | NAVOIY MIGRATSIYA

23 июнь куни Қизилтепа тумани Ванғози МФЙ Қизилтепа қурилиш коллежида ташкил этиладиган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида Россия Федерациясининг "Meros Group" корхонаси, Краснодар, Калуга ва Челябинск шаҳарларидаги иссиқхоналарга ишчиларни ишга олади.

Ойлик иш ҳақи ўртача 40 000 рублдан бошланади.

Турар жой ва уч маҳал иссиқ овқат иш берувчи томонидан бепул тақдим этилади.

20 дан 50 ёшгача бўлган, рус тилини бошланғич даражада биладиган фуқаролар хорижга чиқиш паспорти билан танловларда қатнашиши мумкин.

Танлов манзили: Қизилтепа тумани, Ванғози МФЙ, Қизилтепа қурилиш коллежида

(79) 224-11-60
(33) 246-11-60 (телеграм)