Get Mystery Box with random crypto!

23 июнь куни Навоий вилояти Қизилтепа тумани Қурилиш коллежида | NAVOIY MIGRATSIYA

23 июнь куни Навоий вилояти Қизилтепа тумани Қурилиш коллежида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилмоқда. Мазкур ярмаркада Россия Федерациясининг "ЦЭНКИ" корхонаси, АМУР ВИЛОЯТИДАГИ "КОСМОДРОМ ВОСТОЧНЫЙ" қурилиши учун қуйидаги мутахассислар усталарни ишга таклиф этади.

Сувоқчи (штукатур);
Бўёқчи (маляр);
Электр пайвандчи (электросварщик);
Бетончи (бетонщик);
Ғишт терувчи (каменьщик);
Дурадгор (плотник);

Ойлик иш ҳақи ўртача 50 000 рублдан бошланади.

Турар жой ва уч маҳал иссиқ овқат иш берувчи томонидан бепул тақдим этилади.

"Патент" учун зарур барча ҳужжатлар Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

Патент ва авиачипта харажатлари иш берувчи томонидан амалга оширилиб, кейинчалик олти ой давомида ишчининг маошидан ушлаб қолинади.

20 дан 50 ёшгача бўлган, рус тилини бошланғич даражада биладиган фуқаролар хорижга чиқиш паспорти билан танловларда қатнашиши мумкин.

Танлов манзили: Қизилтепа тумани, Ванғози МФЙ, Қизилтепа қурилиш коллежида

(79) 224-11-60
(33) 246-11-60 (телеграм)