Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Ташқи меҳ | NAVOIY MIGRATSIYA

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг ООО"Юником дельта" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Липецк шаҳрига ишга таклиф этилади.

Зарур мутахассисликлар:

- иссиқхона ишчилари (фасовщик, упаковщик, работник теплици)

Иш ҳақи ойга 50.000  рублдан бошланади.
Иш графиги 5/2, 6/1
Авиабилет, патент олиш учун кейинчалик иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан иш берувчи томонидан кўмак берилади, ётоқхона ва 3 маҳал овқат текин.

Номзодлар учун талаблар:

20 ёшдан 50 ёшгача бўлган эркак ва аёллар;
рус тилини мулоқот даражасида билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар хорижга чиқиш, фуқаролик паспортлари  билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Навоий вилоят филиалида 2023 йил 24 май куни соат 10:30 да бўлиб ўтадиган танловда иштирок этишлари мумкин.

Танлов ўтказиш манзили:

Навоий ш., Навоий кўчаси 43-А уй.  Навоий ш, Навоий кўчаси 51 уй, "Ишга марҳамат" мономарказида  бўлиб ўтади.
Мўлжал: Эски Техника коллежи (Гулшан тўйхонаси қаршисидаги йўлдан кирилади).
Телеграм каналга аъзо бўлиш https://t.me/NAVOIYMIGRATSIYA