Get Mystery Box with random crypto!

Россия Федерациясида ишлаш истагидаги фуқароларни УК ООО ' | NAVOIY MIGRATSIYA

Россия Федерациясида ишлаш истагидаги фуқароларни УК ООО "ТМС-групп" корхонаси Татаристон Республикасига ишга таклиф этади.

Нефт ва газ қазиб олиш жараёнида ишлатиладиган ускуналарни тайёрлаш ва таъмирлаш.

Иш тури:

-Слесарь-ремонтник.

Иш ҳақи: Оклад 20500 + Премия 39800 = 60300 рубль

Ишвақти: 11 соатдан иборат смена.

Талаб этилади:

- 25 ёшдан бошлаб, эркаклар;
- рус тилини мулоқот даражасида билиш;
- хорижга чиқиш паспортига эга бўлиш;
- хорижга чиқиш ва Россия Федерациясига кириш учун таъқиқ бўлмаслиги
- 1 йиллик иш стажи ва ўрта махсус мутахассислиги бўйича ўқиган бўлиши керак.

Иш берувчи томонидан яратиб бериладиган шарт-шароитлар:

Ўзбекистондан Россияга бориш транспорт харажати учун ёрдам ( иш ҳақидан ушланади);
Ётоқхона иш берувчи ҳисобидан;
Миграция рўйхатига қўйиш (ишчи ҳисобидан);
Ишлаш хуқуқини берувчи ҳужжатлар (патент) расмийлаштиришда ёрдам(ишчи ҳисобидан);
Овқатланиш(ишчи ҳисобидан);

Танлов жараёнида барча шарт-шароитлар батафсил тушунтирилади

Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар хорижга чиқиш ва биометрик паспортлари билан ташриф буюришлари лозим

Танлов 2023 йил 5 май куни соат 10:30 да Навоий ш, Навоий кўчаси 51 уй, "Ишга марҳамат" мономарказида бўлиб ўтади.
Мўлжал: Эски Техника коллежи (Гулшан тўйхонаси қаршисидаги йўлдан кирилади).