Get Mystery Box with random crypto!

Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқароларни ООО 'Пе | NAVOIY MIGRATSIYA

Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқароларни ООО "Первая Экспедиционная компания" логистика корхонаси ишга таклиф қилади:

- Омборхона ишчилари (тушириш ва юклаш ишлари, дурадгор, база ҳудудини тартибга келтириш)

Иш ҳақи:

ИШБАЙ 35000дан 50000 рублгача.
Нормадан ортиқча бажарилган ишлар учун қўшимча тўланади.

Белгиланган имтиёзлар:

Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштиришда ёрдам (кейинчалик иш ҳақидан ушлаб қолинади);
Билетга ёрдам (кейинчалик 50 фоизи иш ҳақидан ушлаб қолинади);
Ётоқ жой (бепул);
Овқатланиш (патент олгунча иш берувчи ҳисобидан, кейин ишчининг ўз ҳисобидан;

Номзодлар учун талаблар:

20-45 ёш (дурадгор ёки ошпаз 55 ёшгача);
Рус тилини мулоқот даражасида билиш;
Судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Танлов: 2023 йил 28 апрель соат 9:00 да Навоий ш, Навоий кўчаси 51 уй, "Ишга марҳамат" мономарказида бўлиб ўтади.