Get Mystery Box with random crypto!

Россия Федерациясида ишлаш истагидаги фуқароларни ООО'Сиби | NAVOIY MIGRATSIYA

Россия Федерациясида ишлаш истагидаги фуқароларни ООО"Сибирский завод металлических конструкций" корхонаси Кемерова вилоятига ишга таклиф этади.

Керакли мутахассислар:

Пайвандчилар
Пайвандчи-йиғувчилар
Ёрдамчи ишчилар

Иш ҳақи:

Пайвандчилар - соатига 350 руб.
Пайвандчи-йиғувчилар- соатига 300 руб.
Ёрдамчи ишчилар- соатига 250 руб.

Ўқув жараёнидан ўтиб малакаси тасдиқланганларга иш ҳақи 20% гача кўтарилиб тўланиши мумкин.
Мукофот тўловлари тўланиши кўзда тутилган.

Ишвақти: 6/1.

Талаб этилади:

- 23-50 ёшгача булган эркаклар;
- рус тилини мулоқот даражасида билиш;
- хорижга чиқиш паспортига эга бўлиш;
- хорижга чиқиш ва Россия Федерациясига кириш учун таъқиқ бўлмаслиги;
- 1 йиллик иш стажи ва ўрта махсус мутахассислиги бўйича ўқиган бўлиши керак;
-чизмаларни ўқишни билиши;

Иш берувчи томонидан яратиб бериладиган шарт-шароитлар:

Овқатланиш учун иш берувчи томонидан суткасига 500 руб. тўланади.

Танлов жараёнида барча шарт-шароитлар батафсил тушунтирилади

Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар хорижга чиқиш ва биометрик паспортлари билан ташриф буюришлари лозим

Танлов 2023 йил 17 апрель куни соат 15:00 да Навоий ш, Навоий кўчаси 51 уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биносида бўлиб ўтади.

Маълумот учун тел 79 222 11 05