Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Ташқи меҳ | NAVOIY MIGRATSIYA

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг ГК "МЕРОС" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар иссиқхоналарга ишга таклиф этилади.

Зарур мутахассисликлар:
- сабзавот
(помидор, бодринг) етиштирувчи (овощевод);

Иш ҳақи, бажарилган ишга қараб.
(танлов жараёнида батафсил маълумот берилади)

Яшаш жойи, 3 маҳал иссиқ овқат, махсус кийим иш берувчи томонидан бепул таъминланади. Ойлик патент тўлови 4-ойдан бошлаб иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади.

Авиачипта ва патент расмийлаштириш харажатлари учун йиллик 40 фоиздан 6 ойга микроқарз берилади (агар фуқаронинг патент расмийлаштириш ва чипта харид қилишга маблағи бўлмаса).

Иш режими 6/1, 11 соат ёки 5/2, 8 соат. Қўшимча ишланган соатларга ҳақ тўлиқ тўланади.

Номзодлар учун талаблар:

21-45 ёшгача аёл ва эркаклар
қишлоқ хўжалиги соҳасида иш тажрибаси;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Диққат!!!! Кетишга тайёр, загран паспорти бор фуқаролар танловда қатнашиш учун 29.03.2023 й куни соат 14:00 да Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Навоий вилоят филиали офисига келишлари сўралади.

Манзил; Навоий шаҳар, Навоий кўчаси 51 уй, "Ишга марҳамат" мономаркази, 2 қават.

Мурожаат учун телефонлар:

(79) 222-11-04, (33) 246-11-60 (telegram).