Get Mystery Box with random crypto!

Буюк Британиянинг 'HOPS LABOUR SOLUTIONS LTD' ташкилоти томони | NAVOIY MIGRATSIYA

Буюк Британиянинг "HOPS LABOUR SOLUTIONS LTD" ташкилоти томонидан жорий йил 26 февраль куни қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий ишлаш учун Самарқанд шаҳрида ўтказилган танловларидан муввафақиятли ўтган фуқаролар диққатига!!!
(танловдан ўтган фуқаролар рўйхати)

Танловдан ўтган фуқаролар Навоий шаҳри, Навоий кўчаси кўчаси, 43А-уй (Навоий вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси биноси (мўлжал Аквапарк) манзилига 02-07 март кунлари соат 09-00 дан 17-00 га қадар келишларини сўраймиз.

Фуқаро томонидан амалга ошириладиган тўлов турлари:

* Агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари (ҳозирда 1,5 млн. сўм);
* виза харажатлари учун тўлов 315 £;
* Авиачипта.

Агентлик ва фуқаро ўртасида тузиладиган хизмат кўрсатиш шартномасини имзолаш мақсадида биометрик (ёки ID-карта) ва хорижга чиқиш паспортлари, кафиллик шартнома имзолаш учун бир нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси биометрик (ёки ID-карта) паспорти билан ташриф буюришлари сўралади.

Маълумот учун: (79) 224-11-60, (33) 246-11-60
@NAVOIYMIGRATSIYA