Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандлар беш хил бўлади: 1. Ота-онаси айтганидек иш тутмайд | Navoiyliklar | Расмий канал

Фарзандлар беш хил бўлади:

1. Ота-онаси айтганидек иш тутмайди. Бундайлар ота-онага оқ бўлганлардир.

2. Ота-онаси айтганидек иш тутса ҳам, ўзи уни чин дилдан истаб қилмайди. Бундайлар савобдан маҳрумдирлар.

3. Ота-она айтганидек иш тутади, уларга нисбатан номаъқул муомала ҳам қилади. Масалан хўрсинади, «уф» дейди, миннат қилади. Булар гуноҳкорлардир.

4. Ота-онаси айтганларини чин дилдан бажаради. Бундайлар савоб ҳам олади. Аммо булар кам.

5. Ота-оналари истаётган нарсани ҳали айтиб улгурмасиданоқ сезиб бажарадилар. Булар ота-онага яхшилик қилувчилардир. Аммо бунақалар анқонинг уруғидек ниҳоятда ноёб.

Роббим, бизларни солиҳ фарзанд бўлишга муваффақ қил! Омин!

@NavoiyliklarUz - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!