Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат #Тезкор «Толибон» Термизга бўлган ҳужумга муносабат | Navoiyliklar | Расмий канал

#Диққат #Тезкор
«Толибон» Термизга бўлган ҳужумга муносабат билдирди

“Толибон” ҳаракати маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид Афғонистон томонидан Термиз шаҳрига бўлган ҳужумга муносабат билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Термизга ракета ҳужумини уюштирганлар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги дўстлик ришталарини бузишни мақсад қилганлар. Ҳозирда снаряд отганлар “Толибон” ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан қидирилмоқда.

“Толибон” вакили ушбу ҳужум катта эҳтимол билан ИШИД террористик ташкилоти томонидан содир этилганини маълум қилди.

Қуйидаги линкни босинг ва
Навоийликларга қўшилинг

https://t.me/joinchat/U6obXO8OcMYyNjc6