Get Mystery Box with random crypto!

Ярим кечаси бир киши имом Абу Ханифанинг уйига илтимос билан к | Navoiyliklar | Расмий

Ярим кечаси бир киши имом Абу Ханифанинг уйига илтимос билан келди:

- Қачондир пулларимни яшириб қўйган эдим. Аммо хозир қаерга беркитганимни эслай олмаябман. Шу сабабли сиздан топишга кўмак беришингизни илтимос қилиб келгандим.

Шунда Абу Ханифа унга жавоб берди:

- Йўқолган буюмларни қидириш вазифам доирасига кирмасада, сизга ёрдам беришга харакат қиламан.

Бироз ўйланиб, яна сўзида давом этди:

- Уйингизга боринг. Тонгга қадар намоз билан машғул бўлинг. Умид қиламанки, Аллохнинг изни ила сиз беркитилган молингизни қаердалигини эслайсиз.

Халиги киши бироз иккиланиб уйига қайтди.
Тахорат олиб, намозга хозир бўлган ҳам эдики, пулларини қаердалиги ёдига тушди.

Намозни тезда тугатиб, у муқаддам пулини беркиткан ерга бориб, ўша ердан уни қазиб олди.

Тонгда эса имом Абу Ханифанинг хузурига келиб, бўлган воқеани қувонч билан сўзлаб берди ва бу борада қилган ёрдами учун имомга ташаккур билдирди.

- Айтингчи, намоз ўқишни бошлашим билан молимни қаерга кўмилганини эслашимни қаердан билдингиз?

- Мен Иблис сизни намозда тинч қўймаслигини билардим. У сизни тонгга қадар ибодат қилиб, ажрга эга бўлмаслигингиз учун яширинган бойликларингизни ёдингизга солди, - деб, Абу Ханифа табассум қилди.

Намознинг ажри шу қадар бисёрки, шайтон дунёни бор бойлигини оёғингиз остига тушаб хам сизни шу ажрдан мосуво қилишга уринади. Сиз эса бунга алданиб қолманг!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     | @imonuz